MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI DIRЕKTORLARI UCHUN SЕMINAR TASHKIL ETILDI

13 май 2024 год
image

MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI DIRЕKTORLARI UCHUN SЕMINAR TASHKIL ETILDI

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 7 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди. Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия ишлари маълум мезонларга асосланган. Хусусан, юртимизда барча боғчаларда “Илк қадам” давлат дастури асосида таълим-тарбия берилади. Дастурнинг мазмун-моҳияти, мақсад-муддаоси эса ниҳоятла салмоқли ва долзарб.
Самарқандда мактабгача таълим ташкилотлари директорлари учун “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ривожлантирувчи муҳитни ташкил этишда янги ёндошувлар" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарда МТТ раҳбарининг ривожлантирувчи муҳитни режалаштиришдаги вазифаси ва ўрни, Мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия бериш технологияларини қўллаш борасида Мактабгача таълим агентлиги мусъулларининг маърузалари тингланди. Семинар эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати

Sam_MMT07@exat.uz
@SamarqandVXTB
@samarqandvxtb
/samarqandvxtb